Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Нурик
12:01 / 01.01.1970
Бу танировка кимга Канака керак билмадиму.гап инсон соглиги хакида .маили 6 оига болсахам
Баходир
12:01 / 01.01.1970
Кора ойна УЗБ шароитида булиши шарт. Хеч тушунмайман конунда кора ойна пул билан куйишса рухсат. пулсиз куйишса жарима. Коррупция конун билан белгилаб куйилгандей.
Mohirjon Zoirov
12:01 / 01.01.1970
Faqat pulni emas, insonlarni sog'lig'ini ham o'ylagan holda qaror qabul qilishingizga umid qilib qolamiz!
Пулатов Ғафуржон Муртозаевич
12:01 / 01.01.1970
Маъқуллайман, тўғри таклиф. Пулини тўламаса хавфсизлик нўқтаи назаридан қарашади, пулини тўлаб қўйса қулайлик деб қарашади.
Абдумалик
12:01 / 01.01.1970
Мурожат муаллифига кушиламан. Рухсатнома нархи туширилса куп хайдовчилар бу нарсадан фойдаланиб хам иссикликдан узини химоя килишади ва давлат учун катта тушум булади.