Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида Боку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.
Форум доирасидаги Етакчилар саммитида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди. Форумнинг бу галги мавзуси – «Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар» бўлиб, унда давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Бокунинг Конгресс-марказида давлат раҳбарини Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах қутладилар.
Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
Жаҳон
Маданият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
77884
Жамият
56796
Жамият
56024
Жамият
51076
Жамият
//
Изоҳ йўқ