Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади

Сақлаш
17:14 / 18.05.2026 15 0

Ҳукумат қарори (250-сон, 18.05.2026 й.) билан “Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тартибини белгилайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
 

Унга кўра, халқаро олимпиадада 14-18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари якка ёки жамоавий тарзда ихтиёрий равишда иштирок этади. Халқаро олимпиада ҳар йили октябрь ойигача 2 босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади.
 

Иштирокчилар жамоавий ёки якка тартибда оффлайн ва онлайн шаклда иштирок этишлари мумкин. Хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади. 1 та давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.

 

1-босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини бажаради.

2-босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган 1 та мавзу асосида ижодий иш ёзадилар.

 

Олимпиада ғолиб ва совриндорлари олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//