Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Базодир
12:01 / 01.01.1970
Автотранспорт ойналари тусини узгартириш мутлако бепул булиши тарафдориман сабаби Республикада куйи табакали инсонлар сони купчиликни ташкил килади, ёки минимал бир марталик тулов эвазига муддатсиз фойдаланиш рухсатини бериш керак.
Мурод
12:01 / 01.01.1970
Жуда тугри фикр киритибсиз бечора пули кам шундок хам кийналиб ётибди хеч булмаса орка ойнасини корайтириб болларини салкинда олиб юрсин.
Омадбек
12:01 / 01.01.1970
Тонировкани нархи хеч булмасаи 2 БХМ килинсин.
Doston
12:01 / 01.01.1970
Pochka peresatka bulganman issiqlik mumkun emas shunaqa bulganda jada yaxshi bulardi
Азиз
12:01 / 01.01.1970
Тугри фикир Рассияда текин орка ойна жарималар тулаш муддатти 60 кун 30 кунда таласа 50% чегирма Хамма нарсани четэлдан андозо олишди бу томонларниям андоза олишса яхши булар эди