Ўзбекистонда “тонировка” учун тўловни бекор қилиш таклифи берилди

Сақлаш
17:28 / 05.05.2022 13608 5

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.

 

Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.

 

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

 

    орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
    барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

 

Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:

 

    орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
    барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).

 

Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.

5 Изоҳлар

Жамшид

12:01 / 01.01.1970

Мен розиман.жуда яхши фикр.иложи булса бундан хам арзон килиш керак.

Жаҳонгир Қуронбоев

12:01 / 01.01.1970

Камайтирилишимас, бепул бўлиши керак! Қўшни давлатларда бепулку.

Максет

12:01 / 01.01.1970

Давлатимиз қудратли шу Танировкани пулига қараб қолган жойи йуқ! Умуман бепул булиши керак сабаби ёз ойларида Қорақалпоғистон тарафларда хаво +60 +65° даражага чиқади. Бу машина ичида янаям купайиб Духовка булади.

ЗАФАР

12:01 / 01.01.1970

Тугри таклиф берилган овоз бераман.Хаммаси халк саломатлиги учун.Оддий халк жабр кураяпти.Хаммани хам хозирги нархда автомобил ойналарни корайтиришни моддий имконияти етмайди.

Odilboy

12:01 / 01.01.1970

Barcha oynalar 2 BXM qilib belgilansa maqsadga muvofiq

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//