Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Рахматжон
12:01 / 01.01.1970
Узбекистон иклимини хисобга олган холда мошиналарда туси корайтирилган ойнада мошина бошкаришга ва туси корайтирилган ойна килиш учун ахоли турмуш тарзидан келиб чикиб нарх белгиланса максадга мувофик буларди.
Yusufxon
12:01 / 01.01.1970
Bizni iqlimni hosobga olib yengillik qilinsa yaxshi bõlardi!
Mansur
12:01 / 01.01.1970
Tanirovka tekin bo'lishi shart. Chet el qonunlaridan faqat jarimalarni andoza qilmasdan, xalq uchun berilishi kerak bo'lgan qulaylik, yengilliklarni ham andoza qilish kerak.
Akosh Music
12:01 / 01.01.1970
Zor bolardi tanirofka uchun yengillik qilinsa aslida bu narsalar davlat uchun juda bir qiyin ishamas
Абдулбосид
12:01 / 01.01.1970
Барча ривожланган давлатларда танировкага рухсатнома сўралмиди бизда ҳам шундай бўлса зўр бўлар эди.