Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 апрелдаги “Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 288-сонли қарорига кўра Республика Маънавият тарғиботи маркази очилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сон қарорига кўра Республика Маънавият ва маърифат кенгаши негизида Республика Маънавият тарғиботи маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази алоҳида ташкилот сифатида иш бошлади.
2017 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон қарори қабул қилингач, Республика Маънавият тарғиботи ва Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказлари фаолияти умумлаштирилиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5040-сонли қарори соҳада фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги муҳим қадам бўлди. Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамда “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси” тузилди, Oyina.uz маънавий-маърифий портали очилди.
Марказ муассислигида “Тафаккур”, “Маънавий ҳаёт”, “Жаҳон адабиёти (ҳаммуассисликда)” журналлари чоп этилади, шунингдек, “Маънавият” нашриёти фаолият юритади.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг ижро органи ҳисобланади.
//