Ўзбекистонда “тонировка” учун тўловни бекор қилиш таклифи берилди

Сақлаш
17:28 / 05.05.2022 13606 5

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.

 

Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.

 

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

 

    орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
    барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

 

Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:

 

    орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
    барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).

 

Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.

5 Изоҳлар

Oybek

12:01 / 01.01.1970

Orqa yon oyna tikin bolishini, oldi yon oynalar hech bolmaganda 6 oy hech qanday tolovsiz bolishi kerak deb oylayman.orqa yon oynalarga pardaga ruxsat berilgan pardalardan umuman korib bolmaydiku maqsad xalqni pulini shilishmi. Puli yoq inson inson sifada korilmas ekan, davlat va jamiyat .... .

Саид

12:01 / 01.01.1970

Мен текин булиш тарафдориман.

Сафаров собир хусенович

12:01 / 01.01.1970

Бепул булиши керак инсон кадри ва саломатлиги учун барча ишлар халк манфаатига хизмат килиш керак

Sherali

12:01 / 01.01.1970

Танировкани арзонлаштириш иссик кунларда халк саломатлилигига катта фойда хамда арзонлаштирилса, танировка килувчи фукаролар купаяди ва давлат бюджетига купрок маблаг тушади. Киммат танировкани кучи етган санокли фукаролар куяди, бошкалар танировка пулига кийналади.

Баннапов Зиебек

12:01 / 01.01.1970

Албатда текин булиши керак. Айрим давлатлар каби хеч булмаганда ез фаслида текин килиш керак.Инсон кадри учун!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//