Ўзбекистонда “тонировка” учун тўловни бекор қилиш таклифи берилди

Сақлаш
17:28 / 05.05.2022 13615 5

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.

 

Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.

 

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

 

    орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
    барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

 

Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:

 

    орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
    барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).

 

Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.

5 Изоҳлар

Махбуба

12:01 / 01.01.1970

Жуда хам ту́гри таклиф,Халк учун хаменбоп,саломатлик учун яьний куешдан сакланишда Айникса зу́р

Акрамжон Хасанов

12:01 / 01.01.1970

Йил давомида бўлса яхши бўларди тўлов миқдори жуда кўп бўлса амалдаги сумманинг тенг ярми яни 5-6 миллион атрофида бўлса халқ менимча рози бўларди

Baxtiyor

12:01 / 01.01.1970

Albatta shunday qilish kerak baraka topinglar, inson umri chegaralangan quyib beringlar mavsumga qarab, insonlar zararli nurlardan saqlanib yashasin. Tinchligimiz abadiy bulsin.

Лукмон Гайратович Ачилов

12:01 / 01.01.1970

Хеч кандай тулов булмасин! Нима учун пул тулаш керак? Кайси мантикка сигади бу? Бутунлай бекор килиш керак!

Kadirov Abduhalil

12:01 / 01.01.1970

Bu taklif biz tadbirkorlar uchun ham kop qulayliklar beradi kun boyi ishlani bitirib yurishi kere bogan hodimlarimiz va ozimiz bormiz quyoshda togrisi ishlani bitirish sal qiyin bovotti kochada hamma trikchilik qilib yuradi hammayo kamera bosa tori yurimiz hamma tolovlani qilib. Shunaqa yahshi imkoniyatla berilsa biza yanayam kop ishlab yurimizga qancha daromadla keltiramiz. Taklifim shuki arzon qilinsa kopcgilik foydalanadi va davlatga ham juda kotta tushum boladi har yiliga urilsa qancha avtomabil bor manimcha ekanomika sohasi bulani hisobini bikib bokishgan mayli yahshili bosin.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//