Ўзбекистонда “тонировка” учун тўловни бекор қилиш таклифи берилди

Сақлаш
17:28 / 05.05.2022 13617 5

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.

 

Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.

 

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:

 

    орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
    барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

 

Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:

 

    орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
    барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).

 

Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.

5 Изоҳлар

Азиз

12:01 / 01.01.1970

Ушбу таклифни тулик куллаб-кувватлайман, мазкур тартиб амалга киритилишини сураб коламан

Жасурбек

12:01 / 01.01.1970

Бу масала халк фойдасига ечилса майлику аммо 🤔 биринчи марта эмас 3 йилдан буён кутарилади бу масала фойдаси йукми дейман тагин хам билмадим

Yahyo Zaylabidinov

12:01 / 01.01.1970

Тониовкани мутлоқ бе пул қилиш керак чунки пуллик қилишдан хеч қандай мантиқ йўқ парда мумкин танировка пуллик бу халқни қулайликлардан тўсиш халос Агар жиноятчини бахона қилиш бўлса жиноятчи пардани орқасида хам беркинаверади Тонировка шунчаки халқга бир қулайлик соғлиги учун фойда халос

Зиёдулла

12:01 / 01.01.1970

Ойнани корайтириш учун туловни тулик бекор килиш керак. Узбекистон иклимини хисобга олиш лозим. Узи нима учун ойнани коратирилганлиги тулов килинади? Максад нима?

Avazxon

12:01 / 01.01.1970

Umuman olganda oynalarni qoraytirishlikni tekin qilsa ham bo‘ladi! Lekin hech bo‘lmaganda oddiy xalq ham qiloladirgan narxga arzonlashtirsa a'lo ish bo‘lardi!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//