Жамият
«Ўзбекистон» телеканалидаги «Бир жиноят изидан» кўрсатувида актриса Гавҳар Шарипова ўлими тафсилотлари маълум қилинди.
Кўрсатувда баён қилинишича, 2019 йилнинг 18 ноябрга тунги соат 02:00ларда Ғузор тумани ИИБга хабар келиб тушган. Унда «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг Ярғунчи қишлоғи ҳудудида «Isuzu» русумли юк автомобили билан автоҳалокат юз бергани айтилган.
Воқеа жойига тезкор гуруҳ ва тез тиббий ёрдам вакиллари етиб борган. Тез тиббий ёрдам вакилининг маълум қилишича, улар воқеа жойига етиб борган ва аёлни юрак уришини текширган вақтда актриса аллақачон вафот этгани маълум бўлган. Марҳумнинг ўнг оёғи товон қисмининг 4-5 сантиметри юлиниб кетган қисми бўлган, натижада суяклар кўриниб қолган.
Автомашина ҳайдовчиси йўлда номаълум аёл жасадини кўриб қолиб тўхтаганини маълум қилган. ИИБ ходимлари ҳайдовчи билан суҳбатлашганда у ўзини шубҳали тутган ва ходимлар эътиборини тортган. Isuzu салони текширилганда ундан бармоқ излари, соч толалари топилган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Текширувлар натижасида ҳайдовчи Ш. Ф. айбига иқрор бўлган.
Ҳайдовчининг маълум қилишича, актриса машинани тўхтатиб Самарқандгача боришини айтган, йўлда «Isuzu» юк автомобили ҳайдовчиси актриса Гавҳар Шариповага шилқимлик қилган. Ҳайдовчи бир қўлида автомобилини бошқариб туриб, ўнг қўли билан автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган актрисанинг елка ва қўлларидан ушлаб шилқимлик қилган. Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль эшигини очиб, уни ушлаб турган.
Ҳайдовчи буни кўра туриб ҳаракатланишда давом этган ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмида кўрсатилган «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай оладиган хавф юзага келса, транспорт воситасини тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтирмасдан» йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрмасдан йўлида давом этган.Оқибатда актриса автомобиль кабинасидан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Режиссёр Замира Бегимқулованинг маълум қилишича, ўша вақтларда актриса оғир руҳий ҳолатда бўлган. Тўрт йил учрашиб юрган, севган инсони билан муносабатлари узилган ва бу унинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилган.
Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани судида кўриб чиқилган. Фуқаро Ш. Ф. Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбли деб топилган ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилга ҳамда 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Гавҳар Шарипова «Алпомиш», «Сарвиноз», «Опа-сингиллар», «Алданган аёл» ва бошқа фильмларда роль ижро этган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
4 Изоҳлар
Vahid Mukhitdinov
06:01 / 01.01.1970
Гап хайдовчида эмас,хайдовчи жиноятни уз гарданига олган атиги,бу ерда бошка вокеа бор…
Абдугафур Сатимов
06:01 / 01.01.1970
Аравасига тушгани омонат эди. Омонатга хиёнат қилмаслик керак эди.
Саддам Ҳусаин
06:01 / 01.01.1970
Ҳайдовчида ҳам она, сингил қиз бордир. Йўлида учраган аёлни зўрлаб номусига тегиб ўлдириб кетаверса, бу қандай бедодлик. Ҳайдовчини қамагани билан аёл қайтиб тирилиб келмайди. Лекин бунақа юмшоқ жазолар билан жамтятдаги қонунбузарликларни тартибга солиб бўлмайди. Яхшилаб адабини бериб қўйиш керак, менимча
Яхёжон
06:01 / 01.01.1970
Мен Узбекистон фуқаросиман бундай ҳайдовчига 6 йил муҳлат жуда кам , менимча бир кишини улимига сабабчи булган ҳайдовчига бир умрлик қамоқ жазоси бериб буни ижтимоий тармоқларда очиқлик қлиб ҳаммага билдириш керак эди.Бундай кам фурсатни эшитган жиноятчилар яна такрорлашларига ишончим комил ё ким у ҳайдовчининг орқасида котта танк бормикин??? Ахир талантли актриса Г.Ш. орамиздан йуқ булди унинг орқасида неча киши бор эди??? Ман суд қароридан шахсан узим норозиман ҳақиқатга яқин ҳукм чиқориш керак деб уйлайман.....