Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Golib
12:01 / 01.01.1970
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм) 👍
Илхом
12:01 / 01.01.1970
Мурлоқо бепул бўлиши тарафдориман иссиқ кунларда ёш боллар билан мошинада юриш қийин
Алишер Анваров
12:01 / 01.01.1970
Камидда 6 ойга текин килиш керак
Abdulqosim
12:01 / 01.01.1970
Yoz oylari judda issiq ob havo Bepul qilish kerak
Зафар Зохидов
12:01 / 01.01.1970
олий мажлисимиз купинча тараккий ривожланган давлатларнинг конунларидан намуна олиб конунлар чикаришини биламиз, нимага энди шу ерга килганда хеч кайси депутат ташаббус курсатолмаяпти?