Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Абдурашид
12:01 / 01.01.1970
Автомобиль оинаси тусини узгартириш текин булиши керак, фукаролар узини соглиги учун хохласа парда куйсин хохласа оина тусини узгартирсин.
Хакимов Бобирбек Равшанбекович
12:01 / 01.01.1970
Куллаб кувватлайман, агар халкни уйласаларинг илтимос, рухсатнома нархини тушурилар.
Botirhon
12:01 / 01.01.1970
Yahshi fikr. Qo’shilaman
Ихтиер
12:01 / 01.01.1970
Тонировка бепул булиши керак
Ильхом Турдимурадов
12:01 / 01.01.1970
Бепул қилиш керак.