Жамият
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни камайтиришни сўраб, мурожаат йўлланди. Мурожаат овозга қўйилиши учун модераторлар тасдиғидан ўтиши лозим.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда иссиқ мавсум йилда 7 ой давом этиши, айниқса ёзда ҳарорат юқори бўлишини қайд этган.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).
Мурожаат муаллифи тўловлар миқдорини қуйидагича белгилашни таклиф этган:
орқа ён ойналар – 0,5 БҲМ (145 минг сўм);
барча ён ойналар – 2 БҲМ (540 минг сўм).
Муаллиф, шунингдек, рухсатномани 3, 6, 9 ва 12 ойга олиш имконияти яратилишини ҳам сўраган. Унинг ҳисоблашича, тўловни рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида тўлаш мумкин бўлиши керак.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Шохиста
12:01 / 01.01.1970
Тонировка инсонлар манфаатини ҳисобга олган холда текин ва мажбурий бўлиши керак аслида
Саньат
12:01 / 01.01.1970
Бепул булса яхши буларди.
AXMEDOV BEXZOD MADAMINJONOVICH
12:01 / 01.01.1970
100% қўшиламан.
Dilmurod
12:01 / 01.01.1970
Juda xalqona taklif. Avtomobil qimmatligi yetadi. Qimmat mashinani olganga yarasha insoniy qadr-qimmatni saqlab haydash nasib qilishi kerak. O'zi aslida umuman tekin qilish kerak.
Шерзод
12:01 / 01.01.1970
Юкоридаги фикрларга кушиламан. Узбекистон иссик куёшли улка шуни инобатга олиб танировкани бекор килинишига тарафдорман. Куп куёшда терида турли хил касалликлар хам пайдо булади.