Оҳиста Жамшид “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
19:10 / 19.10.2023 320 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 37-куни устазода хонанда Оҳиста Жамшид “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Михаэл Энде, “Чексиз китоб” романи. Бу асар ўзбек тилига ўгирилса жуда зўр иш бўларди. Болалар мазза қилиб ўқишади. Хар холда биз мазза қилиб ўқиганмиз.

 

2. Жон Р.Р. Толкин, “Узуклар ҳукмдори” роман-эпопеяси

 

3. Габриэл Гарциа Маркес, “Ёлғизликнинг юз йили” романи. Ёшлигимда ўқиганман. Жуда қаттиқ таъсир қилган. Ҳалигача қайта ўқигим келади.

 

4. Аркадий ва Борис Стругаскийлар, “Йўл бўйида нонушта” романи.

 

5. Тоғай Мурод. “Отамдан қолган далалар”. Мени ларзага солган китоб. Манимча одамда қандай ҳиссиёт бўлса, ҳаммасини ҳис қилганман. Энг кўпи алам. Кўп нарсалар ҳалигача ўзгармаганини ўйлаганимда, айниқса, алам қилади.

 

6. Шавкат Раҳмон шеърлари. Бирорта шеърларига қўшиқ яратиш орзуйим бор.

 

7. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” романи

 

8. Шукур Холмирзаев ҳикоялари.

 

9. Курт Воннегут, “Мушук бешиги”

 

10. Акутагава Рюноске ҳикоялари.

 

Оҳиста Жамшид 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. 2016 йилдан бошлаб “Далаҳаст” гуруҳининг яккахон ижрочиси. (Далаҳаст – бу турли хилдаги услуб ва йўналишларнинг қоришуви натижасида юзага келган мусиқа). Оҳиста Жамшид қўшиқларининг аксари Эшқобил Шукур, Абдували Қутбиддин, Хуршид Даврон, Абдулла Орипов, Нафиса Омон, Тилланисо ва Жонтемир шеърларига басталанган.

 

Ўхшаш мақолалар:

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади

 

Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб – Насиба Абдуллаева тавсия қилади

 

 

 

Oyina.uzни телеграмда кузатиб боринг

 

 

 

Изоҳ йўқ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси