“Дунёда ўқишга арзигулик яхши китоблар кам, аммо уларни топиш учун ёмон китобларни ҳам ўқиб чиқиш керак”, деган гап бор. Лекин бунинг учун кимгадир фурсат, кимга тоқат, бошқа бировга эса дид етишмайди. Айни шу эҳтиёждан келиб чиқиб энг яхши китоблар рўйхатини тузиш анъанаси қадимдан шаклланган. Ўзимизда ҳам “Ҳуррият” газетаси чорак аср илгари XX аср жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара асарлари кетма-кетлигини тақдим этган эди. Кейинроқ ziyouz.com сайти худди шунга ўхшаш рўйхатлар бериб борди.
Oyina.uz портали эзгу анъанани давом эттириб, масалага бироз ўзгачароқ ёндашди. Биз ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини сўрадик. Рўйхатда фақатгина бадиий эмас, балки илмий, сиёсий, иқтисодий, диний, тарихий ва бошқа турдаги асарлар ҳам бўлиши мумкин. Бугундан бошлаб 100 кун мобайнида ёзувчи-шоир, олиму журналистлар, тадбиркор ва спортчилар, вазир ҳамда ҳокимлар томонидан тақдим қилинган китоблар рўйхати бериб борилади. Натижада жами 1000 та дурдона асар номи жамланади ва неча марта тилга олинганига қараб, замона ибораси билан айтганда, ТОП 100 талик шакллантирилади.
Лойиҳанинг 1-куни Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади.
1. Қуръони Карим
2. Инжил
3. Ҳомер достонлари
4. “Маҳобҳорат” ҳинд эпоси
5. Конфуций асарлари
6. “Минг бир кеча” эртаклари
7. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома” асари
8. Мигел де Сервантес, “Дон Кихот” романи
9. Жеймс Жойс, “Улисс” романи
10. Достоевский, “Жиноят ва жазо” романи.
Иброҳим Ғафуров 1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчи, таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Ҳемингуэй), “Қиёмат”, “Чингизхоннинг оқ булути” (Чингиз Айтматов), “Ёнғин” (В.Распутин) сингари ўнлаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Иброҳим Ғафуров Ўзбекистон ёшлари мукофоти лауреати (1989), “Дўстлик” ордени (1995), Ўзбекистон Қаҳрамони (2021) унвони билан тақдирланган.
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Тил
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ