
Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.
Лойиҳанинг 16-куни Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1.Михаил Булгаков, “Уста ва маргарита” асари;
2. Михаил Булгаков, “Ит юраги” қиссаси;
3. Жорж Оруэлл, «1984» романи;
4. Жорж Оруэлл, “Молхона” асари;
5. Насимий, шеърлар ва ғазаллар тўплами;
6. Фузулий, ғазаллар тўплами;
7. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;
8. Жером Селинжер, “Жавдазордаги халоскор” асари;
9.Артур Конан Дойл, “Шерлок Холмс ва доктор Ватсон саргузаштлари” романи;
10. Грегори Девид Робертс, “Шантарам” асари.
Насиба Абдуллаева 1961 йили Самарқандда туғилган. Санъаткор “Хоразм лазгиси”, “Бари гал”, “Танавор” каби шарқ халқлари қўшиқлари билан ижодини бошлаган.
Шундан сўнг “Самарқанд”, “Мажнун”, “ Бахт ўзи нимадир?», “Умр баҳори”, “Жоним менинг”, “Мажнунтол”,“ Малак” каби юзлаб қўшиқларни мухлисларга тақдим этди.
Шунингдек, рус, турк, озар, тожик, форс, араб, урду ва иврит тилларидаги ўнлаб қўшиқлар ижодкорни жаҳонга танитди.
Насиба Абдуллаева “Меҳнат шуҳрати” (1999) ва “Фидокорона хизматлари учун” (2018) орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистон (1993) ва Озарбойжон (2022) халқ артисти.
Санъат
Санъат
Тарих
Тарих
Фалсафа
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ