Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
00:07 / 18.07.2023 408 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 11-куни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

 1.     Бухорий ва Термизий ҳадислари

2.     “Алпомиш” ва бошқа достонлар

3.     Алишер Навоий, “Хазойин ул-маоний”

4.     Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари

5.     Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи ва фельетонлари

6.     Абдулҳамид Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи

7.     Лев Толстой, “Уруш ва тинчлик” асари

8.     Чехов пьеса ва ҳикоялари

9.     Габриел Маркес, “Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди” романи

10. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита” асари

 

Усмон Азим 1950 йили Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. Шоирнинг “Инсонни тушуниш”, “Ҳолат”, “Оқибат”, “Сурат парчалари”, “Иккинчи апрель”, “Бахшиёна”, “Уйғониш азоби”, “Ғусса”, “Куз”, “Коллаж” каби шеърий ва “Жоду” “Адибнинг умри”, “Сўнгсўзлар” насрий тўпламлари нашр этилган.

 

Шеърлари инглиз, француз, немис, поляк, македон, турк, рус, грузин, эстон, литва, тожик, қозоқ ва қирғиз тилларида нашр этилган. Усмон Азим Грузиянинг Маяковский номидаги Давлат мукофотига (1982) сазовор бўлган. “Дўстлик” ордени (1998) совриндори, Ўзбекистон халқ шоири (2000).

 

Ўхшаш мақолалар билан танишинг: Ёзувчи Назар Эшонқул “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади

 

Bi-bi-si Ўзбек хизмати мухбири, журналист Ибрат Сафо 10 китоб тавсия қилади

 

Oyina.uzʼни Телеграмда ўқинг!

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси