Тафаккур тарзи


Сақлаш
16:10 / 30.10.2023 0 435

Тафаккур тарзи – маънавий ҳаёт ҳодисаси, нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, қонуний боғланишларни акс эттирадиган билиш шаклини англатувчи атама. Инсон нимани амалга оширмасин, қандай мақсадни илгари сурмасин, албатта уни тафаккур чиғириғидан ўтказади. Зеро, А.Навоий айтганидек: «Ҳар не ишни қилмиш одамзод тафаккур бирла қилмиш одамзод». Тафаккур тарзининг ўзгариши ҳар бир жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаётидан, ундаги ўзгаришлардан келиб чиқади. Мустабид тузум шароитида жамият, миллат, шахснинг тафаккур тарзи ўша даврда ҳукм сурган маъмурий-буйруқбозлик, яккаҳокимлик ҳукмронлигидан келиб чиққан эди. Истиқлол туфайли демократик тараққиёт йўли ва машҳур беш тамойилнинг танлаб олиниши кишилар онги, тафаккурида ўзгаришларни амалга ошириш имкониятини берди. Плюрализм ҳар бир нарса ва ҳодиса, жараёнларга турфа қарашлар нуқтаи назаридан ёндашиш, тафаккур тарзининг шарқона қадриятлар асосида ўзгаришига олиб келди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятига миллий ғоя ва ўзбекона қадриятлар, урф-одатларимиз асосида ёндашилиши туфайли, инсон ўзлиги, миллий ғурури, Ватанини янада чуқурроқ англай бошлади. Мустақил ва демократик тафаккур тарзи миллатни, мамлакатни халққа, жаҳонга танитиб, тенглар ичра тенг бўлиши орқали миллий ўзлигимизни қайта тиклаш, шунинг баробарида уни ҳар қандай хуруж ва «оммавий маданият» кўринишидан асраб-авайлашга хизмат қилмоқда. Эркинлик ва демократия, сўз ва иш бирлиги жаҳонда кечаётган глобаллашув ва модернизациялаш жараёни билан уйғунликда тафаккур тарзида ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, давлат ва жамият қурилишида янгича тафаккур тарзи намоён бўлмоқда. Тафаккур тарзи фалсафа, мантиқ ва психология фанларида ҳозиргача тўлиқ ўрганилмаган тушунчалар қаторига киради. Тафаккур тарзи одатда воқеликни идрок этиш ва унга нисбатан ўз муносабатини ифода этишга тўла рационал (ақлга, мантиққа асосланган) ва иррационал (ақл ва мантиқ доирасидан чиқадиган, уларга зид ёки ботиний ишончга, ғайришуурий, мистик омилларга таянадиган) бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//