Миллий урф-одатлар


Сақлаш
22:08 / 04.08.2023 0 6071

Миллий урф-одатлар – миллатнинг турмуш-тарзига сингиб кетган, унинг шаклланиши ва ривожига хизмат қиладиган ижтимоий маданий ҳаётида ўз аксини топган, доим такрорланиб турадиган хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари ва кўникмалар кўринишидир. Миллий урф-одатлар бизнинг халқимизда ўзига хос ўзбекона тарихий хусусиятларга эга бўлиб, анъанавий ва замонавий кўринишларда намоён бўлади. Миллий урф-одатлар алоҳида олинган шахс ва миллат доирасида шаклланиб боради. Масалан, ўзбекларда кичикларнинг катталарга салом бериши, эрта туриб уй ҳовлини супуриб-сидириб, меҳмонларга алоҳида иззат-икром кўрсатиш, байрам арафасида бетоб ва қийналганлар, ёрдамга муҳтожлар, қариялар ҳолидан хабар олиш шулар жумласидандир. Мустабид тузум даврида кўплаб урф-одатларимиз эскилик сарқити деб поймол қилинди, бу эса ёшлар таълим-тарбиясига миллий ўзликни асраб-авайлашга ва шу орқали ўзбек миллатининг маънавий ривожига салбий таъсир кўрсатди. Миллий урф-одатлар миллат ва элатнинг тарихи, анъаналари, халқ оғзаки ижоди, санъат ва адабиёти, турмуш тарзи ва бошқа омиллар таъсирида шаклланиб, такомиллашиб боради.

 

Миллий урф-одатлар миллатнинг, элат ва этник гуруҳларнинг ўзига хос қиёфасини белгиловчи хусусият. Масалан, миллатимизга хос бўлган қудачилик урф-одатлари муҳим аҳамият касб этади. Масалан, шўролар даврида «Бешик тўйи» эскилик сарқити, деб таҳқирланган эди. Ваҳоланки, бешик у билан боғлиқ урф-одатлар миллий маданиятимизнинг таркибий қисми бўлиб келган. Миллий урф-одатлар ва анъаналар ҳар бир миллатда ўзига хос тизимни ташкил этади, халқ томонидан турмуш тарзининг зарурий шарти деб қабул қилинади. Миллий урф-одатларга бефарқлик кишини, миллатни ўзлигидан узоқлаштиради. Миллий урф-одатларда ватанга, миллатга бўлган ҳурмат-эътибор ва садоқат тажассум топади. Мамлакатимизда истиқлол туфайли 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари урф-одат ва анъаналарини асраб авайлаш, такомиллаштириш учун барча имкониятлар яратилган. Бу ҳол миллатлараро муносабатларнинг ривожи, ўзаро дўстлик ва тотувлик ришталарининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 179
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 165
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 291
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 14951
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6306
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6072
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5610
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5066
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4760
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4107
Ўзбекистон тарихи

//