Нега 23 февраль эмас, 14 январ?


Сақлаш
17:02 / 23.02.2026 0 18

Собиқ Иттифоқ даврида ҳам 23- февралда нишонланган. Аммо ушбу икки сана орасидаги тафовутлар бир-биридан кескин фарқ қилар эди. Сабаби, СССР таркибидаги 15 давлатнинг ҳеч қайси бири 23 февраль санасидаги воқеа-ҳодисага алоқадор эмас. 23 февраль санаси мустамлакачи Чор Россия империясининг тугаши ва СССРнинг шаклланиши жараёнида яратилган рамзий байрам санаси бўлсада, у тарихий ҳақиқатдан кўра мафкуравий ғоялар тарғиботига хизмат қилган. Чунки ҳарбийларнинг байрами сифатида нишонлаш учун 23 февраль эмас, 28 январь мосроқ эди. Яъни 1918 йил 28 январда Совет ҳукумати томонидан Ишчи ва деҳқонлар Қизил Армиясини тузиш ҳақида декрет қабул қилинган. Унда нега байрам учун айнан 23 февраль танланган? 

 

Биринчи жаҳон уруши якунида немис ҳарбий қўшинларига қарши ҳарбий ҳаракатлар Псков ва Нарва ҳудудларида 1918 йил 23 февраль куни тўхтатилади. 1919 йилдан бошлаб мазкур санада «Қизил армия куни» нишонлана бошланган бўлсада, 1922 йили расмий мақом берилган. Вақт ўтгач эса СССР ҳукумати томонидан сана номи ўзгартирилади:

 

1919-1946 йиллар – «Қизил Армия куни»;

1946-1991 йиллар – «Совет Армияси ва Ҳарбий-денгиз флоти куни».

 

Бу сана СССР таркибидаги бошқа давлатларга тегишли бўлмасада, Иттифоқ таркибидаги ҳар бир давлат, халқ вакиллари, айниқса, ҳар бир эркак уни шарафли байрам сифатида нишонланиши шартлиги сингдириб борилди.

 

1991 йили СССР парчалангандан сўнг бу байрам санаси расман Россия Федерациясидагина сақланиб қолди. 1995 йили қабул қилинган «Россия ҳарбий шон-шуҳрати кунлари тўғрисида»ги федерал қонун асосида «23 февраль – Ватан ҳимоячилари куни» деб белгиланди. Бугунги кунда 23 февраль санаси Беларусь («Ватан ҳимоячилари ва Қуролли Кучлар куни»), Қирғиз Республикаси («Ватан ҳимоячилари куни») ва Тожикистон Республикасида («Қуролли Кучлар куни») ҳарбийлар байрами сифатида нишонланади.

 

1989 йил охирида совет армиясида хизмат қилиб қайтганларнинг рўйхати текширилганда, ҳеч бир сабабсиз 430 нафар ўзбекистонлик аскарнинг вафот этгани аниқланган. 1990 йилги текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон мудофаа тизимида хизмат қилаётган барча офицерларнинг атиги 0.6 фоизи (1 фоиз ҳам эмас) маҳаллий офицерлар ҳисобига тўғри келган. 1990 йил 26 августда қабул қилинган «Қуролли Кучлардаги партия ташкилотларини тугатиш тўғрисида«ги қарор қабул қилинади. Ва шу йилнинг ўзида СССР ички қўшинларда хизмат қилаётган 300 нафар ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи ўз ихтиёри билан Ўзбекистоннинг Қуролли Кучларида хизмат қилиш хоҳишини «ёзма билдирги» асосида И.А.Каримовга билдиради ва тез орада уларнинг сўрови амалга оширилади.

 

Мустақиллигимиз эълон қилингач, 1991 йил 6 сентябрда «Мудофаа ишлар вазирлиги» тузилди. 1992 йил 3 июлда мамлакат биринчи президенти фармонига биноан «Мудофаа ишлари вазирлиги» Мудофаа вазирлигига айлантирилди. Бу фармон асосида соҳадаги кенг қамровли ўзгаришлар бошланди. Республика Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида«ги қарорига биноан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига олинди. Айнан ушбу қарорга асосан:

 

- 1992 йил 18 майда ҳарбий авиация, ҳаво десанти, разведка қўшинлари ва таъминот қисмлари;

- 12 ноябрдан ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмлар;

- 13 ноябрдан ва ниҳоят кимёвий ҳарбий қисмлар республикамизга ўтказилади.

 

Шу тариқда Олий Кенгашнинг (ҳозирги Олий Мажлис) 1993 йил 29 декабрдаги қонуни билан ҳар йили 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» сифатида белгиланади.

 

Бу йил халқаро «Global Firepower Index 2026» томонидан давлатлардаги ҳарбий кучлар, ходимлар сони, техника ва молиявий имкониятлар каби 60 дан ортиқ омиллар асосида аниқланган дунёнинг энг кучли армия рўйхатида Ўзбекистон армияси дунёнинг 145 мамлакати орасида 53-ўринни эгаллади (ўтган йилга нисбатан 5 поғонага кўтарилган). Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида эса Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда қайд этилди.

 

Хулоса қилиш мумкинки, бугун Ўзбекистонда аяшаётган ҳар бир фуқаро ватан ҳимоячилар куни сифатида 23 феврални эмас, балки айнан қонунда белгиланганидек, 14 январни нишонлаши керак. Бу мамлакат қонунларига ҳурмат, бўйсуниш билан бирга ўтган йиллар мобайнида Ватан учун жон берган, Собиқ Иттифоқ даврида босқинчи мамлакат сафида турли сабабларга кўра қурбон бўлган шаҳидларимиз хотирасига эҳтиром ҳам демакдир!

 

Завқибек МАҲМУДОВ,

Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти в.б. доценти

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 81
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 262
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 254
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15476
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6478
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6352
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5209
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5003
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4439
Ўзбекистон тарихи

//