Куз яримлаган. Тонг саҳардан ҳовлида қўни-қўшни, бир-икки яқин қариндошларнинг қораси кўринди. Фотиҳа тортилган сўнг, бирпасда икки сингил йиғи-сиғи қилишга тушди.
– Онаси, болалар сенга омонат, тез қайтаман, – рўмоли учини тишлаб пиқиллаганча бир четда турган хотинини Омон тинчлантирган бўлди.
– Дадажон, қачон келасиз? – қизалоқ узун киприклари орасида чақнаган кўзларини унга тикди. Отаси Робияни ердан даст кўтарди, қиқирлатиб одатдагидай чир айлантирди, қароқларидан ўпиб, бошини силади.
– Уканг “дада” дейиши билан қайтаман, – бешикда беғам тамшаниб ётган чақалоқ тепасига келди-ю, уйғониб кетмасин деб овозини пастлатди.
Орада уруш тугади. Унгача укасининг тили ҳам чиқиб, биринчи айтган сўзи “дада” бўлди. Лекин бир-икки хат-хабардан сўнг Омондан дарак умуман чиқмади. Қизалоқнинг ёдида ўша кунги отасининг ғамбода кўзлари ва ҳазин овози бутун умрга муҳрланиб қолди.
***
– Ойижон, ёрдамлашиб юборасиз, а? – таниш овоздан аёл ўзига келди.
– Ҳа-да, “Тинчлик” ҳақида ёзишимиз керак эдими? – ёноқларига сизиб тушган ёшларни тезда сидирди. Омонни бағрига маҳкам босиб, кўнглини бўшатган бўлди.
Махзуна МАМАЖОНОВА
Биласизми?
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
5 Изоҳлар
Наримон
12:01 / 01.01.1970
Жуда маноли тинчликка нима етсин
Dilrabo Isroilova
12:01 / 01.01.1970
Assalamu aleykum, ajoyib, ma'noli...
Juraeva Aziza
12:01 / 01.01.1970
Bu asar menga juda yoqdi mazmunli hikoya bo'libdi.
Matkarimova Feruzabonu
12:01 / 01.01.1970
Hikoya haqida fikrim ijobiy. Izchillik, aniqlik, ifoda, yetkazib berish orqali hikoya tugannini bilmay qoladi kishi
Sitora
12:01 / 01.01.1970
Ta'sirli va mazmunli bo'lgan.Insonlar shuncha dardini bir kitobga sig'dirolmaydi.Bu hikoyada ishtirokchilarning qayg'usi yaqqol aks Etgan.Qisqa va lo'nda.