Эвтаназия ҳуқуқми ё қадриятларга қаршилик?


Сақлаш
10:02 / 25.02.2026 0 7

«Эвтаназия» сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб, «яхши ўлим» деган маънони англатади. Яъни инсон азоб-уқубатларидан қочиш учун ўз ҳаётини истагига кўра тўхтатишига айтилади. Бугунги кунда мунозарали ва кўп муҳокама қилинадиган ахлоқий масала – эвтаназия амалиётидир. Эвтаназия бўйича ахлоқий мунозаралар асосан ахлоқий қарашлар ва қадриятлар билан рақобатлашмоқда. Эвтаназияни қонунийлаштириш тарафдорлари ўзларининг сабабларини раҳм-шафқат ва индивидуал автономияга кўра асослайдилар. Уларнинг таъкидлашича, эвтаназия тўғри, чунки у инсоннинг оғриқли азобини йўқотади. Ҳар бир инсон қандай ўлишини, қачон ўлишини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Эвтаназияга қарши чиққанлар, ночор одамларни, ҳатто, уларнинг илтимосига кўра ҳам ўлдириш маънавий жиҳатдан нотўғри эканини айтади. Улар далилларини ҳаётнинг муқаддаслиги билан асослайдилар.

 

Эвтаназия бўйича ахлоқий мунозаралар, биринчи навбатда, индивидуал автономия ва ҳаётнинг муқаддаслиги атрофида айланадиган ахлоқий қарашларга асосланган. Эвтаназия тарафдорлари шафқат ва азоб-уқубатларни енгиллаштиришга урғу бериб, одамларда қачон ва қандай ўлишни танлаш ҳуқуқи бўлиши кераклигини таъкидлайдилар. Эвтаназияни биринчи бўлиб қонунийлаштирган давлат Нидерландия бўлиб, 2002 йилда тегишли қонун қабул қилинган. Шунингдек, Бельгия, Люксембург, Швейцария, Канада, Испания сингари давлатларда ҳам бу жараёнга расман рухсат берилган.

 

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсонга бериладиган энг асосий, дастлабки, ажралмас ва табиий ҳуқуқ саналади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3-моддасида ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пактнинг 6-моддаси 1-бандида бунга кенг таъриф берилади: «Ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи унинг ажралмас ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ қонун билан муҳофаза этилади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан инсонни яшаш ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди».

 

Одамларнинг ахлоқий қарашларидаги фарқлар жараённи ҳуқуқий тартибга солишга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Мисол учун, шахсий автономия устувор бўлган давлатларда қонунлар муайян шароитларда эвтаназияга рухсат беришлари мумкин. Бундай қарорларда шахсий танловни тан олиш – жамиятнинг ўзгаришини акс эттиради. Бундан фарқли ўлароқ, ҳаётнинг муқаддаслигини қўллаб-қувватлайдиган минтақалар эвтаназияга қарши қатъий қонунлар чиқариши, ҳаётни сақлаб қолишни ҳамма нарсадан устун қўйиши мумкин.

 

Баъзида қонунлар жамият аъзолари томонидан ахлоқий жиҳатдан номаъқул деб ҳисобланган ҳаракатларга рухсат берганда, ҳуқуқий нормалар ахлоқий меъёрларга зид келиши мумкин. Мисол учун, қонун ихтиёрий эвтаназияга рухсат берган бўлса-да, лекин жамиятнинг катта қисми бундай хатти-ҳаракатларни ахлоқсизлик деб ҳисобласа, бу ҳуқуқий амалиёт ва ижтимоий қадриятлар ўртасида кескинликни келтириб чиқаради. Аммо қонунлар ривожланиб борар экан, чидаб бўлмас азоб чекаётганлар учун раҳм-шафқатли вариант сифатида ўлимга ёрдам беришни кенгроқ қабул қилишга ёрдам беради ва шу билан ўлим ва ўлимга нисбатан жамоатчиликнинг муносабатига таъсир қилади. Тўғри, Эвтаназиянинг ижобий томонларига мисол қилиб, даволаб бўлмайдиган касалликдан қийналаётган беморлар азобдан халос бўлишларини, руҳий стрессни бошдан кечирмасликларини, даволаш харажатларини камайишини келтиришимиз мумкин. Лекин, Эвтаназия қонунлаштирилса, яъни унга рухсат берилса, фикримизча, унинг ижобий тарафларидан кўра салбий тарафлари кўпроқ бўлади: айримларнинг касаллиги ўта оғир бўлмаса ҳам стресс, иродасизлик ёки бошқа ташқи-ички омиллар таъсирида ўзини ўлдириш хаёлига тушиб қолиши мумкин. Бу эса ҳам анъанавий, ҳам диний нормаларга зид бўлади. Шифокорларга бундай ҳуқуқ берилганда эса ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатлари кўпайиб кетишига олиб келиши эҳтимолдан йироқ эмас. Чунки даволаниши қийин ва кўп вақт талаб қиладиган беморларга Эвтаназияни қўллаш вақт ва маблағ жиҳатдан арзонроққа тушиш билан бирга, беморнинг ёлвориб сўрашига инсоний жиҳатдан тоб бериш мушкуллик туғдириши мумкин.

 

Хулоса қилганда, эвтаназияга оид ахлоқий қарашлар ва ҳуқуқий меъёрлар ўртасидаги зиддият жамиятда кўплаб низолар, турли хил салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Дунё қонунчилигидаги шу каби баҳсли мисоллар орасида аборт қилиш ва бир жинсли никоҳлар билан боғлиқ қонуний ўзгаришлар инсонлардаги ахлоқий эътиқодларнинг ўзгаришига олиб келганини кўриш мумкин. Бу эса ҳар қандай қонунни минг тарозига солиб, кейин қабул қилиш кераклигини исботлайди. Айниқса, инсон ҳаёти билан боғлиқ қонунлар фақат бир мамлакат эмас, бутун инсоният ҳаётига таъсир ўтказишини ҳисобга олсак.

 

Руҳшона МУҲАММАДИЕВА,

Тошкент давлат юридик университети

талабаси

 

Фойдаланилган адабиётлар:

Одилқориев Х.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик-Т.,Адолат-2022.

Исламов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик-Т.:Тошкент, 2007.

Сайдуллаев Ш.А Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик-Т.,Юридик адабиётлар публиш-2020

 Lex.uz сайти

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро пакт

https://ojs.sttjaffray.ac.id/JJV71/article/view/776

Жстор.орг сайти

https://bmcmedethics.biomedcentral.com/articles/10.1186/s12910-024- 01063-7

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15478
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6479
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6354
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5006
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//