Қарз бўлмаслик “сири” ҳақида ривоят


Сақлаш
09:04 / 15.04.2026 0 302

Орзиқул оға (Эргаш)нинг ривояти. Бир киши яхшигина жойда ишлар экан. Лекин маошини у ойдан бу ойгача етказолмай, кўпчиликдан қарз бўлиб қолар эмиш. Шунда у киши шайхнинг ҳузурига бориб, вазиятини тушунтирибди. Шайх ҳузуридаги одамнинг бошлиғига хат ёзиб берибди. Мактубда “Ҳурматли сахий раҳбар, бу ходимингизнинг маошини озгина камайтиринг”, деб ёзилган экан. Орадан бир ой ўтиб, ходим шайхнинг ҳузурига борибди. Яна ўша дод-вой – қарз бўлиб қолиши ва барака йўқлиги... Шайх ўтган сафарги хатни такрор ёзиб берибди. Вақтлар ўтиб, йўлда шайх ходимни учратибди. “Қандай энди?” деб сўрабди. “Яхши, ҳаммаси жойида, ҳеч кимдан қарз эмасман, уйимда барака бор. Аммо тушунмадим, нега ҳар сафар борганимда маошимни камайтириш ҳақида бошлиғимга хат бердингиз?”, дебди киши. Шунда шайх “Чунки энди олаётган маошинг билан ишлаётган ҳаракатинг посангиси тенг бўлди”, деган экан.

 

Ғиёс ЎНАР саҳифасидан

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 12
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 126
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 140
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 123
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17295
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7148
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6903
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6172
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5736
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5579
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5253
Ўзбекистон тарихи

//