Плюрализм


Сақлаш
16:10 / 04.10.2023 0 609

Плюрализм (лотинча pluralus – кўплик, кўп хиллик, кўп сонлик) монизмга бутунлай зид бўлган фалсафий таълимот. Плюрализм атамаси биринчи бўлиб немис файласуфи Х.Вольф томонидан 1712 йили илмий муомалага киритилган. Плюрализм ижтимоий-сиёсий ҳаётда турли ижтимоий гуруҳлар ва улар манфаатларини ҳимоя этувчи сиёсий партиялар, касаба уюшмалар, диний ва бошқа ташкилотлар эркинлигини, ўзаро рақобатни ифодалайди; ҳозирги замон реформизмининг асосий ғояларидан бири. Плюрализм бутун борлиқ асосига ёлғиз материяни (материалистик монизм) ёки фақат руҳ, ғояни қўядиган (идеалистик монизм) фикрга қарши тушунчадир. Плюрализм намояндалари XVIII–XIX асрларнинг бошқа анъанавий фалсафий таълимотларидан фарқли равишда ўз таълимотларига кенгроқ дунёқараш тусини берадилар. Онтологик плюрализм ижтимоий ҳаётда хилма-хил иқтисодий, жўғрофий, сиёсий, маънавий ва бошқа омиллар бир хил аҳамиятга эга экани тўғрисидаги ғояни илгари суради. Шу боис, плюрализм мантиқ ва билиш назарияси (гносеология) соҳасига ҳам ўтди. Бу эса бир-бирига зид бўлган барча тадқиқот услубларининг тенг эканини эътироф этишга, яъни релятивизм ва конвенционализмга олиб келди. Ахлоқий-ҳуқуқий соҳада плюрализм барча ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга тенг қимматга эга экани эътироф этилди, айримларининг устунроқ қўйилиши эркин танлаш оқибати деб ҳисобланди. Ижтимоий-сиёсий соҳада плюрализм кўппартиялилик, барча сиёсий-ижтимоий гуруҳлар манфаат ва қарашларининг ўзига хослигини билдиради. Сиёсий плюрализм ҳозирги замон демократик жамиятининг муҳим хусусиятларидан бири саналади.

 

Сиёсий плюрализмнинг асосий белгилари: а) ижтимоий қадриятларнинг ҳар хиллиги; б) рақобатчилик ва мухолифатга йўл бериш орқали ҳаёт ранг-баранглигини таъминлаш; в) жамият таркибий қисмларининг ўзаро тенглиги ва мустақиллиги; г) диктатура ва зўравонликдан воз кечиш, қарама-қаршилик ва можароларни қонун йўли билан, тинч ҳал қилиш кабиларда намоён бўлади. Плюрализм тамойиллари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида намоён бўлиши мумкин, шу боис «иқтисодий плюрализм», «ижтимоий плюрализм», «сиёсий плюрализм» тушунчалари мавжуд. Сиёсий плюрализмсиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда плюрализм бўлмаслиги табиий. Ўз навбатида, сиёсий плюрализм маънавий плюрализмсиз эски қолип ва ўлчовлардан воз кечишсиз ривожланмайди. Сиёсий плюрализмнинг муҳим кўриниши кўппартиявийликдир. Плюрализм ҳозирги замон цивилизациясининг муҳим ютуқларидан биридир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 209
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 192
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 328
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15158
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6375
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6166
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5675
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5119
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4825
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4229
Ўзбекистон тарихи

//