Илк ватан


Сақлаш
20:08 / 18.08.2022 5 5034

Азиза чақалоғи билан уйдан чиқолмай, уч ой деганда ойисиникига келди. Гўдак учун салқин уйга юмшоқ беланчак тортилди. Она яккаю ёлғиз қизини тансиқ таомлар билан меҳмон қилди. Аммо янги меҳмон ҳеч ором олмай йиғлайверди. Юриб-юриб олти йилда топилган набирасини оғритиб қўйишдан чўчиган буви машина чақиртириб, меҳмонларни илҳақлик билан уйига кузатди.

 

Тажрибасиз ёш она машинадан тушиб, йиғлаб толиққан боласини беланчакка  солди. Бола йиғидан тинди. Бир зумда ухлади-қолди.

 

Бироздан сўнг пишишини кутмай ташлаб кетилган паловхон  тўрани бувиси дастурхонга тугиб олиб келди. Ҳовли ичкарисидаги уй деразасидан пишиллаб ухлаётган неварасини кўриб, кўнгли тин олди.  

 

    Гулсанам КАРИМОВА,    

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани 15-мактаб ўқитувчиси

5 Изоҳлар

Gul

12:01 / 01.01.1970

Taʼsirli hikoya ekan

Hanifaxon

12:01 / 01.01.1970

Hikoya juda ta'sirli,shu hikoyaga ovoz beraman

E'zozxon Shokirova

12:01 / 01.01.1970

Kichik bir hikoyadan koʻp narsani tushunish mumkin.Hikoyacha menga juda yoqdi.Har bir insonning ilk vatani soʻlim belanchak boʻlsa kerak.

Ziyodaxon

12:01 / 01.01.1970

Hikoya menga yoqdi. Juda xam tanish vaziyat. Mening ilk ona bo'lgan davrimni esga soldi.

Rasuljon

12:01 / 01.01.1970

Oddiy lekin juda hayotiy menga juda yoqdi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 78
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 83
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7436
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5035
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4107
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3030
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2947
Туғилган кун

//