Маданият
“Жамият” газетаси Oyina.uz порталининг энг сара мақолаларидан парчаларни икки саҳифага жамлаб (2024 йил 28 мартдаги 14 (885)-сони), муштарийларига тақдим қилди. Материаллар билан батафсил танишишни истаганлар учун QR-код тарзида линк ҳам берилган.
Газета саҳифасидан:
“Ҳозир Навоий тирилиб келса ҳам, ўз пулига китоб чиқарарди – бугуннинг бренд адиблари қанча гонорар олади?”;
“Сценарийсиз сериалларнинг асосий қаҳрамонлари кимлар?”;
“Журналларнинг энг биринчиси ва яхшиси...”;
“Компартияни титратган масал, Иброҳим Раҳим ва Неъмат Аминовнинг “Муштум”дан ҳайдалиши, ўлганнинг ортидан тош отганлар шармандали қисмати” каби мақолалардан иқтибослар ўрин олган.
Маълумот ўрнида: “Жамият” газетаси муассиси Ўзбекистон Республикаси Эгология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси. Бош муҳаррири – Мақсуд Жонихонов. Газета ҳозирда А-3 форматда, 1 015 нусхада чоп қилинмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ