Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

Сақлаш
17:18 / 15.04.2026 40 0

Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди ва тарихий ғалабага эришгани билан табриклади.

 

Суҳбатда Жавоҳир Синдоров ушбу турнирда илгари ҳеч ким ета олмаган юксак маррани забт этгани, 14 та ўйинда 6 маротаба ғалаба қозонгани спорт оламида камдан кам учрайдиган ноёб ҳодиса экани алоҳида таъкидланди.

 

Давлат раҳбари ёш гроссмейстер дунёнинг энг донгдор шахматчиларига қарши ҳар бир баҳсда катта жасорат ва маҳорат билан дона суриб, кучли ирода, юксак интеллектуал салоҳият ва қатъият фазилатларини намоён этганини қайд этди. 

 

Президент энди Жавоҳир Синдоров олдида жаҳон тожи учун ҳал қилувчи ва шарафли беллашув турганини қайд этиб, бўлажак ўйинларда унга янада улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади.

 

Суҳбатда жорий йил Самарқанд шаҳрида ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Жавоҳир Синдоровнинг иштироки, шубҳасиз, жамоамизга катта руҳ ва ишонч бағишлаши қайд этилди.

 

Давлат раҳбари Жавоҳир Синдоровнинг ота-онаси, яқинлари, устоз ва мураббийларини ҳам ушбу тарихий ғалаба билан чин юракдан табриклади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//