Спорт
Номзодлар турнирида муддатидан олдин ғалабани қўлга киритган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ғалабадан кейинги ҳис-туйғулари, жамоаси ва келгуси режалари ҳақида интервью берди.
“Жуда хурсандман. Турнир ҳали тугамади, лекин олдиндан ютиб қўйганимдан хурсандман. Агар бугун ютқазганимда, кун жуда оғир ўтарди. Яхши ўйнадим”, деди у.
Шахматчи мусобақа давомида бутун мамлакат қўллаб-қувватлаганини алоҳида қайд этиб, “Кеча оилавий чатда billboard расмини юборишганда ҳайрон қолдим. Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим. Ҳар турда қўллаб-қувватлашни сездим. Бунинг учун ҳаммага раҳмат”, — дея таъкидлади.
Шунингдек, у жамоаси билан олиб борилган ишлар натижага катта таъсир қилганини айтди. Айтишича, унинг учта секунданти бор. Биттаси ўйин давомида ёнида бўлди, қолганлари онлайн ёрдам берди. Синдоров Роман Видоняк билан кўпроқ кўникмалар ва психология устида ишлашини айтди.
Жавоҳир турнир давомида босим ҳам сезилганини яширмади. “Айрим партиялар жуда оғир бўлди, айниқса Фабиано Cаруана га қарши баҳс ва биринчи тур. Биринчи турда омад ҳам роль ўйнади ва бу бутун турнирни ўзгартирди. Бундай турнирни ютиш учун бироз омад ҳам керак”, деди у.
Синдаровнинг таъкидлашича, жаҳон чемпионлиги учун бўладиган матчда максимал даражада яхши ўйин кўрсатиш унинг навбатдаги асосий мақсади бўлади.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ