Жамият
Тошкентда урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган янги олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.
Маълум қилинишича, мазкур олийгоҳ ўзини ўзи молиялаштирувчи тизим асосида ишлайди. Унда нафақат олий маълумотли мутахассислар, балки ўрта бўғин кадрлари учун техникум ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Йиғилишда февраль ойида креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қарор имзолангани эслатилди. Ушбу ҳужжат доирасида архитекторлар, лойиҳачилар ва урбанистика соҳаси вакиллари учун Тошкент шаҳрида биринчи креатив паркни ташкил этиш топширилган.
Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам муҳокама қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51084
Жамият
//
Изоҳ йўқ