Жамият
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади.
Шунингдек, мактабда “Ялла” номидаги болалар ансамбли ташкил этилади. Эстрада йўналишида ижрочилик маҳорат мактаблари “устоз-шогирд” анъаналари асосида йўлга қўйилади.
Маҳорат мактабларида фаолият юритувчи устоз-ижодкорлар давлат бюджети ҳисобидан ҳар ой рағбатлантириб борилади.
Бундан ташқари, Ёшлар ижодий лабораторияси доирасида:
– ҳудудлардан сараланган иқтидорли ўқувчилар учун махсус гуруҳлар шакллантирилади;
– улар ёзги таътил даврида бепул эстрада хонандалиги курсларида таҳсил олади;
– замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилади;
– ўқувчилар ижоди телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ