Таносух


Сақлаш
17:02 / 28.02.2023 0 1036

Таносух – маънавий оламга хос ҳодиса сифатида талқин этиладиган ва қадимда руҳнинг бир жисм (ўлик)дан бошқа жисм (ўсимлик, ҳайвон, инсон)га ўтиши ҳақидаги таълимот. Бу ақида брахманизм, буддизм, монизм, орфизм, пифагоризм, платонизм ва бошқа таълимотларда мавжуд бўлган. Таносух ҳақидаги қарашларга кўра, инсоннинг руҳи ўлимидан кейин қилган амалларига яраша бошқа бир яхшироқ (агар у тўғри ҳаёт кечирган бўлса) ёхуд аксинча, ёмонроқ бир жисмга ўтади. Таносух ё айирувчи, ё бирлаштирувчи бўлади. Бирлаштирувчи таносух маъданлар оламидан бошланиб, ўсимлик ва ҳайвонот орқали комил инсон руҳигача тадрижий руҳий ривожланиш босқичларини босиб ўтади. Айирувчи таносух ўз навбатида, насх (инсон руҳининг бир танадан бошқа танага ўтувчи), масх (руҳнинг танасидан ҳайвон жисмига кўчиши), расх (инсонларга кўчиши)га бўлинади. Ислом таълимотида таносух назарияси рад этилса-да, аммо буддизм ва зардуштийлик динлари таъсирида бўлган мусулмон мамлакатлари аҳолиси қарашларида, имомия, нусайрия каби шиа оқимларида унинг айрим унсурлари кўзга ташланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//