Манипуляция


Сақлаш
16:02 / 27.02.2023 0 858

Манипуляция (лотинча manipulus – қўл ҳаракати) –

1) қўл машқи қўл ҳаракати, шу жумладан, қўл маҳоратига таянган фокус намойиш қилиш;

2) махинация, алдов, товламачилик, қаллоблик орқали ғаразли мақсадга эришиш;

3) одамда маълум мотивацион ҳолатларнинг (ҳиссиётлар, аттитюдлар, стереотиплар) фаоллашувига олиб келадиган коммуникацион таъсир.

Бу таъсир одамни ҳар қандай хатти-ҳаракатга ундаши мумкин. Айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, манипуляция – психологик таъсир турларидан бири ҳисобланиб, кишини маълум хатти-ҳаракатларни амалга оширишга билвосита ундаш орқали бир томонлама ютуққа эришиш мақсадида фойдаланилади. Манипуляциянинг хатарли жиҳати шундаки, у ички парокандалик, шахс яхлитлигининг бузилиши, унинг ташқи таъсирга берилиб кетишига сабаб бўлади. Америкалик психолог Р.Чалдини манипуляциянинг бир неча турларини ажратиб кўрсатади: масалан, ёрдам сўраш; сотувчининг, рекламанинг харидорга таъсири; сиёсий тарғибот; болаларни тарбиялаш ва ҳоказо. Унинг фикрича, турли хил фондлар учун маблағ йиғувчилар; кўчада савдо қилувчилар; ишбилармонлар; бизнесменлар; савдо агентлари; реклама ходимлари ҳам манипуляциядан кенг фойдаланади. Манипуляциянинг таъсири ва оқибатлари айниқса, сохта диний ташкилотлар, ақидапараст гуруҳлар фаолиятида яққол кўзга ташланади. Бунда аввало одамларнинг онгига таъсир этиб, уларнинг хатти-ҳаракати (индивидуал жисмоний ҳаётни бошқариш, тобелик ва буйсунувчанликни шакллантириш), олаётган маълумотлар ҳақиқий ҳолатни яшириш ёки бузиб кўрсатиш, танқидий маълумотларни тақиқлаш, тафаккурни (ташкилот ғоясини мажбуран сингдириш, воқеликдаги ходиса-воқеаларни ана шу ғоя нуқтаи назаридан «яхши» ва «ёмон»га ажратиш, ҳиссиётларини (шахс хиссиётларини заифлаштириш, айбдорлик туйғусини сингдириш, гуноҳ, камчилик ва хатоларни расман тан олишга ундаш, қўрқув хиссидан фойдаланиш) назорат этиш орқали ҳар кандай вазифа ёки топшириқни бажарадиган, муайян ғоя ва мафкурага тобе этилган, ўзлигидан маҳрум бўлган кимсалар шакллантирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6178
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4234
Ўзбекистон тарихи

//