Онамнинг кўйлаги


Сақлаш
00:10 / 11.10.2021 0 1048

 Онам тилла тақинчоқларга, кийим-кечакка ўч аёл эмасди. Шкафида беш-олтитагина кўйлак илиғлик турарди. Лекин танлаб, бичими сипо кийимларни киярди раҳматли. Бир куни кўргани бордим. Кетаётганимда неча йиллар асраб киядиган, жигарранг гулли кўйлагини кўтариб чиқди.

– Болам, мана шу кўйлак сенга жуда ярашади. Бир кийиб кўргин, – деди.

– Ойи, нима деяпсиз? Бу ахир кампирлар киядиган кўйлак-ку, – дедим.

– Бу кўйлакни ёшим сендек вақтимда дўкондан сотиб олганман. Ҳозир бунақа сифатли кўйлакни топа олмайсан. Сен бир кийиб кўр, – деб ялинишда давом этди онам.

– Уф, зўрламанг, модадан қолган кўйлакни барибир киймайман, – дедим ишга шошиб турганим учун бироз жаҳлим чиқиб.

Кўп ўтмай онам вафот этиб қолди. Учинчи куни опам билан онамнинг кийимларини тахлаб ўтирарканмиз, ўша жигарранг гулли кўйлакни қўлимга олдим. Йиғлаганча кўйлакни бағримга босдим. Онамни хафа қилганимдан пушаймон бўлдим. Маъракалар ўтгач ишга отланаётиб ўша кўйлакка кўзим тушди. Гўёки онамнинг руҳи олдида айбимни ювмоқчи бўлгандай кўйлакни кийдим, ойнага ҳам қараб ўтирмадим. Кўйлак менга бироз каттароқ бўлгани учун белимга рангига мос камар боғлаб олдим. Бекатда қўшнимни учратиб қолдим.

– Вой-бўй, кўйлагингиз жуда чиройли экан, қаердан олдингиз? – деб сўради.

– Раҳматли онамнинг кўйлаги, – дедим соғинч билан.

Ишхонага борган заҳотим аёллар ҳол-аҳвол сўрашишгач кўйлагимни мақтаб кетишди. Онам айтганидек кўйлакнинг матоси жуда сифатли бўлиб, сира ноқулайлик туғдирмади. Уйга бориб ойнага қарадим. Ҳақиқатдан ҳам ўзимга жуда ярашиб турарди. Бичими сипо, енглари ва ёқаси усталик билан тикилганди. “Эҳ онажонима, –дейман ойнага қараб, –бежизга “бир кийиб кўргин” деб зўрламаган экансиз-да. Нега ўша вақтда ҳеч бўлмаганда кўнглингиз учун бир бор кийиб кўрмагандим... Кечиринг мени онажон, ғафлатда қолган қизингизни кечиринг...”.

Мана, куз келиб кунлар совий бошлади. Лекин онамнинг кўйлагини сира эгнимдан қўйгим келмаяпти.

Раъно Маҳмудова

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 223
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15253
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6233
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4289
Ўзбекистон тарихи

//