Авторитет


Сақлаш
01:02 / 25.02.2023 0 555

Авторитет (лотинча autoritas – ҳокимият) – якка шахс ёки бир гуруҳ шахсларни куч ишлатмай, зўравонликсиз ўз иродасига мос фикрлаш ёки ишлашга йўналтиришни англатадиган тушунча. Кенг маънода бир шахс ёки ташкилотнинг ҳаётда ёки жамиятдаги норасмий таъсири (масалан, тарбия, илм-фан, санъат, маданият соҳаларида); тор маънода эса, муайян қонун ва қарорларни амалга оширишнинг бир турини билдиради. Кўп холларда авторитет қонун-қоида ёки ижтимоий меъёрларнинг кўпчилик тарафидан тан олинганини англатади. Авторитетнинг мавжудлиги ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилишнинг мураккаблиги билан боғлиқ.

 

Бу борада авторитет эгасининг фикр-мулоҳазалари, ноёб истеъдоди ва салоҳиятига бўлган ишонч муҳим аҳамият касб этади. Авторитет ишлаб чиқаришда, сиёсат ва бошқа ижтимоий жабҳаларда алоҳида индивидлар ҳамда мансабдор шахсларнинг обрў-эътибори, уларнинг раҳбарлигида эришилган ютуқлар билан белгиланади. Авторитетга эга бўлган шахс ўзи қарор қабул қилиб, унинг ижросини ўзи назорат қилади, бу жараённинг қандай ва қайси жабҳада амалга ошиши жамиятнинг тарихий ривожига ҳам боғлиқ бўлади. Инглиз файласуфи Т.Гоббс «Суверен авторитет» асарида «...жамиятни анархиядан сақлаш, ҳаммани ҳаммага қарши курашишдан қутқаришнинг ягона чораси авторитетдир» деган эди. XIX аср анархистлари эса, ҳар қандай индивиднинг эркинлиги ва шахс эгоизмини авторитет кўриниши сифатида эътироф этган. Немис социологи М.Вебер томонидан яратилган «авторитетнинг формал типологияси» ғоясига кўра, авторитет ҳокимиятга эришишда аниқ бир қоидаларга риоя қилиш ва уларни қўллаш чегарасини белгилайди.

Шу билан бирга, унинг фикрича, авторитет тушунчаси бирон-бир даҳо инсон шахсияти билан боғлиқ. Шу маънода, авторитет фақат авлиёлар, атоқли шахслар, мутафаккирлар ва сиёсий доҳийларга хос фазилатдир. Хозирги замон фалсафасида авторитет тўғрисида хилма-хил қарашлар мавжуд бўлиб, уларда асосан инсон, унинг обрў-эътибори, гоҳида эса баъзи шахсларга хос бўлган, бошқаларда учрамайдиган хусусиятларини улуғлаш ёки мутлақлаштириш (суперинсон ғояси) каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//