Совун пуфаклари


Сақлаш
22:02 / 23.02.2023 0 1002

Қайтиш

– Э, нега шунча йил ўқиб, ривожланган шаҳарни ташлаб келдинг? деди дўсти.

– Бу ёқни ривожлантирай, деди у.

 

Ватан

Йигирма йилдан сўнг яйловдаги отаси яшаган жойга келди. Болалиги ўтган жойларга қараб тураркан, хўрлиги келиб ўкириб йиғлаб юборди. Бир вақтлар қарағай ва арчалар ўсиб ётгувчи жойда тубидан кесилган тўнкалар қолганди.

 

Сақлаш

Шўра босган далада табиатни муҳофаза қилишга бағишланган баннер илиниб турибди. Ажойиб ўрмон экотизими тасвирланган бу баннер тагига «Аввал шундай эди» деб ёзиб қўйилганди.

 

Эҳтиёж

Болалигида у кечқурун телевизорда кўрсатиладиган етти дақиқалик мультфильм учун ўзига юкланган барча ишларни бажарар эди. Энди эса телефонда турли хил мультфильм кўрсатиб, боласига овқат беришга тайёр.

 

Совун пуфаклари

– Спорт тадбирида ҳам стадионда бунчалик кўп одам бўлмайди. Бу қўшиқчилари, данғир-дунғири билан кимлар булар?

– Ҳа, буларми?... Сайлов яқинлашганда пуфланган «совун пуфакчалари». Сайлов тугагандан кейин тополмайсан уларни.

 

Ривожланиш

– Биз аҳоли сонини кўпайтиришимиз керак, деди ижтимоий ҳимоя вазири аллақайси кўрсатувда гапираркан. Совуқда ёқишга ўтини йўқ, эри яқинда Россияга ишлашга кетган эмизикли боласи бор жувон телевизорни ўчириб қўйди.

Кауҳар Биймамат қизи

 Қирғиз тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ ўгирди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5935
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//