Йигит ва ўгит


Сақлаш
12:05 / 04.05.2026 0 8

Йигит ва ўгит сўзларининг бир-бирига қанчалар яқинлиги, оҳангдошлиги ҳақида анчадан бери ўйлаб юраман. Эътибор қилсангиз, уларнинг тузилиши, қолипи бир хил, қуйиб қўйгандай ўхшаш. Маҳмуд Кошғарий ҳар нарсанинг ёши йигит сўзи билан ифодаланишини айтиб ўтган, демак, бир пайтлар жониворларнинг ёшини ҳам, дарахтларнинг ёшини ҳам йигит деб аташган экан-да. Қошғарийнинг бу фикрига Солиҳ Муталлибов ҳозирги ўзбек тилида йигит сўзи фақат одам боласига хос бўлиб қолганлиги ҳақида изоҳ берган.

 

Ўгит сўзида ўг – ақл, эс маъносини англатишини кўпчилик билади. Юсуф Хос Ҳожибнинг Қутадғу билигидаги Ўгдулмишнинг оти ҳам шундан олинган. Маҳмуд Қошғарий ёши улуғ ва ақллиларга ўга лақаби берилганини, тўрт ёшдан ошган отларни ўг ат дейишларини таъкидлаб ўтган. Қошғарий ўгсуз деган сўзни ҳам келтиради ва уни етим, нима қиларини билмовчи, ўксиз деб шарҳлайди. Бир қарашда ўгсуз – етимни ақл ўргатувчиси йўқ деб тушуниш мумкин. Лекин Ўгсуз она маъносидаги ўг сўзидан бўлиши керак. V асрдаги Энасой битикларида ва Култегин битигида ўг сўзи она маъносида қўлланган. Балки ўгай сўзи ҳам бунга алоқадор бўлиши мумкин. Бизнингча, ўгсуз сўзи ҳозирги ўксик сўзига яқиндай туюлади. Бироқ Қошғарий ўксик сўзи эксöк шаклида бўлганлигини айтиб ўтган.

 

Туркий тиллар этимологик луғатида йигит сўзининг ўзаги йигяхши, зўр, енгиб ўтувчи маъноларида изоҳланган (йиг сўзига -т қўшимчаси қўшилган, ўгитдаги каби).

 

Мулоҳаза учун яна бир маълумотни қистириб ўтсам: қадимги тилимизда йиги деган сўз боқувчи, тарбияловчи мазмунини ҳам билдирган.

 

Йигитлар халқларнинг мақтови, кўрки,

Наслнинг гавҳари, давлат таянчи.

 

Ғафур Ғулом

 

Уйда тинчи бўлсин йигитнинг аввал,

Сўнгра бутун бўлсин дўстнинг иймони.

Инсон юрагини тилкалар азал,

Шу икки нарсанинг буюк армони.

 

Абдулла Орипов

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16220
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6800
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5371
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4796
Ўзбекистон тарихи

//