Дезинформация


Сақлаш
17:02 / 23.02.2023 0 886

Дезинформация – (французча des – салбий ва information – ахборот) муайян гуруҳ ва доираларнинг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида сохта маълумотлардан фойдаланиш асосида ижтимоий фикрни чалғитиш мақсадида матбуот, радио, телевидение ва интернетда қўлланадиган усул, восита. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши даврида ташвиқотда кенг қўлланган.

 

Дезинформация турлари:
а) сохта ахборот, овоза ва шов-шувлар тарқатиш;
б) конфиденциал маълумотлар «оқиб кетиши»ни ташкил қилиш;
в) муайян фактларни бўрттириб ёритиш, зиддиятли хабарларни тарқатиш.

 

Дезинформациянинг тарихи, аввало, ОАВнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши билан узвий боғлиқ, унинг мазмун-моҳияти асосан сиёсий, ғаразли мақсадларни кўзлаган интилишларда намоён бўлади. Биз бундай хатарларга доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз, уларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб беришимиз зарур. Ана шундагина аҳолимиз, айниқса, ёшларимиз воқеликка очиқ кўз билан қараб, жаҳонда ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни, тарқатилаётган турли маълумот ва ахборотларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқ чиқара олади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 111
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6460
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4538
Ўзбекистон тарихи

//