Одамни йўқ қилиш мумкин – енгиб бўлмайди: Ҳемингуэйнинг “Чол ва денгиз” идан 10 иқтибос


Сақлаш
17:02 / 23.02.2023 0 1002

Менинг зангсоатим — қарилик. Қариялар нега бунча эрта уйғонадилар? Эҳтимол, ҳеч бўлмаганда кунини бироз чўзиш ниятидадир?

 

***

 

Энди ўзингда йўқ нимарса ҳақда ўйлашнинг вақтимас. Яхшиси бор нарса билан нимадир қилиш ҳақида фикрлаган яхши.

 

***

 

Бахт одамга турфа кўринишда берилади, уни қандай танир эдинг ҳам? Мен, масалан, қандай бўлишидан қатъий назар, чимдим бўлса ҳам бахт олар ва унинг ҳақига нима сўрашса, тўлар эдим.

 

***

 

Одам мағлубият пайти тишини-тишига босиш учун яратилмаган. Одамни йўқ қилиш мумкин – енгиб бўлмайди.

 

***

 

Унинг бари нарсаси эски эди – фақат кўзлари, унинг кўзлари денгиздан ранг олган, енгилиш нима билмайдиган қувноқ кишининг кўзлари эди…

 

***

 

У аҳволимни яхши деб ўйлагани тузук, шунда менинг аҳволим ҳам яхши бўлади.

 

***

 

Ниманинг гуноҳ, гуноҳ эмаслиги ҳақда ўйлашнинг кераги йўқ. Дунё бундан-да муҳим ўйловларга тўлиб ётибди.

 

***

 

Қария денгизни аёлни ўйлагандек хаёлидан чиқармасди, денгиз унга худди аёл каби буюк илтифотлар қилар, ё уларни тортиб олар ва агар у тасаввурга сиғмайдиган қилиқлар қилгудек бўлса – қўлингдан нима ҳам келарди, табиати шу.

 

***

 

Денгиздаги одам ҳеч қачон ёлғиз бўлмайди.

 

***

 

Ҳеч нарса икки марта такрорланмайди.

 

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 112
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 288
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12471
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6041
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5628
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5374
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4824
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4336
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3767
Ўқиш пули

//