Мудҳиш хато


Сақлаш
17:02 / 16.02.2023 0 805

Мўъжиза

«Агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз, мўъжиза содир бўлади». У хабарни ўқиб бўлгач, бир қанча одамга юборди. Бироздан сўнг кайфияти бузилди: «Қани, ҳеч нима содир бўлмадику?» Ёнидаги синглиси ҳазил аралаш: «Шуни англаб етганингизнинг ўзи бир «мўъжиза» эмасми?» – деди пичинг билан опасига...

 

Метрода

Овоз янгради: «Илтимос, ёш болали, ногирон, ёши катта одамларга жой беринг!»

Қишлоқдан энди келган, сочларига оқ оралаган отахон маъюс жилмайди: «Шаҳарда ҳеч бўлмаганда ер тагида оқибат бор эканку...»

 

Мактуб

 

Орадан 20 йил ўтиб ўғилдан хат келди: "Одам бўлишимга оз қолди, она!”

 

Умидвор она

Шамнинг сўнгги шуълалари тараларкан, она урушдаги ўғлининг кийимлари ёнига неварасига деб тиккан нимчасини мамнун алфозда солиб қўйди...

Тонготар келган почтальон эса қора хатни қандай қилиб Рўзи момога беришни билмай, эшик олдида қолдириб кетди...

 

Умр

Мен туғилдим...

 

Мудҳиш хато

– Ойижон, тўққиз ой мени қорнингизда кўтариб юрганмисиз?

– Албатта, қизалоғим...

– Нега унда тўрт ойлик пайтим туғилганман?

Раҳмат БОБОЖОН

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5935
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//