Ҳар биримизнинг ичимизда бир даҳо ухлайди. Кундан-кун аввалгидан қаттиқроқ... – сатирик ёзувчи Жванецкийдан 15 кесатиқ


Сақлаш
17:02 / 16.02.2023 0 804

Михаил Жванецкий – сатирик ёзувчи, актёр, телебошловчи, киносценарист. У ҳақиқатни кулгу орқали етказади. Шунинг учун Жванецкийни ўқиш бир тарафи ёқимли – кайфиятингиз кўтарилади, иккинчи томондан эса рост гапни айтиш унчалик ҳам даҳшатли эмасдек туюла бошлайди.

 

1. Чиройли яшашни тақиқлаб бўлмайди. Ҳалақит бериш мумкин.

 

2. Оптимист дунёларнинг энг яхшисида яшаётганимизга ишонади. Пессимист эса бундан яхшиси йўқлигидан қўрқувга тушади.

 

3. Устингда йиғлаганларидан, устингдан кулганлари яхши.

 

4. Илгари дунёни ақлли одамлар бошқарар, аҳмоқларни ўрганишга мажбур қилишарди. Ахмоқларга жуда қийин эди.

 

Энди дунёни аҳмоқлар бошқаришаяпти. Бу тўғри – чунки аҳмоқлар анча кўп. Фақат энди ақлли одамлар аҳмоқларга тушунарли бўлиши учун гапиришни ўрганишаяпти. Aгар аҳмоқ бирор нарсани тушунмайдиган бўлса, бу, албатта, ақллининг муаммоси.

 

Илгари аҳмоқлар азоб чекишган бўлса, энди ақлли одамлар қийналишмоқда. Aзият чекиш камайди, сабаби ақллилар тобора камайиб бормоқда.

 

5. Куни бўйи ухламайсан, туни билан емайсан – албатта, чарчайсан-да...

 

6. Мабодо тоғни талқон қиладиган бир одам пайдо бўлса, албатта, ортидан унинг ўзини талқон қиладиган бир тўда эргашади.

 

7. Ҳар биримизнинг ичимизда бир даҳо ухлайди. Кундан-кун аввалгидан қаттиқроқ...

 

8. Бахтиёр якун бўлмайди. Бахтлими – демак, ҳали якунига анча бор.

 

9. Барини бирданига истайсан-у, оз-оздан ҳеч нарсали бўласан.

 

10. Донишмандлик доим ҳам ёш билан келавермайди. Қарилик бир ўзи келадиган пайтлари ҳам бор.

 

11. Ватанпарварлик – нима сабабдан бошқалардан ёмон яшашимиз зарурлигининг аниқ, равшан ва асосли тушунтирилиши.

 

12. Фикрлаш қийинда, шунга кўпчилик ғийбат билан машғул.

 

13. Ҳозир шифокор ҳам, бемор ҳам бир-бирига бир хил умид билан қарайди.

 

14. Катта раҳматдан “кичик” доллар яхши.

 

15. Айтгандим-ку, “Ё мен яхши яшайман, ё асарларим ўлмас бўлади”.

 

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 117
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15749
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6547
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6538
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5800
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5259
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5176
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4573
Ўзбекистон тарихи

//