Аскарнинг шодлиги


Сақлаш
00:02 / 16.02.2023 0 821

 

РАҲМАТЛИ БУВИМ

Раҳматли бувим асл совет аёли эди. Советга жуда боғланиб қолган, Коммунист партияси билан бирга нафас оларди. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, ҳар йил Сталиннинг ўлган куни Ёсинни ўқир ва бир кун қайтиб келишини таъкидларди. Ҳамма уни қариб, мияси чириб кетган деб ҳисобларди. Бироқ мен раҳматли бувимни яхши тушунардим, ҳеч капитализмга ўргана олмаганди, ҳар доим “Coca-cola«га нон тўғраб ерди.

Орхан Расимўғли

 

ҲАЁТ – ЖУДА ГЎЗАЛ

Базўр нафас олар, эҳтимол, сўнгги кунларини яшаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан ҳовлидан бир фарёд эшитилди. У қандай бўлмасин ҳамширага ўзини деразага яқинлаштиришини сўради. Ташқарида бир одам ўлган, яқинлари эса йиғлаб дод соларди. Юраги баттар ғамга тўлиб, кўзлари ёшланган ҳолда сўнгги сўзини айтди у: «Ҳаёт – жуда гўзал!»

Элнур Содиқов

 

ҲАЁТ ЙЎЛИ

Қизалоқнинг хорижда таҳсил олиш, бахтиёр оила қуриш, она бўлиш каби бир қатор орзулари бор эди. Бироқ умр вафо қилмади, «аборт» қилинди.

Фуад Расулзода

 

АСКАРНИНГ ШОДЛИГИ

Соатларча давом этаётган урушда унинг фақат битта истаги бор эди: «Қанийди, беш дақиқа тинчлик бўлса, этигимни ечиб оёғимни бир марта қашисам». Баъзида қўлидаги ўқ тўла автоматни оёғига отиб, бўшатишни истарди. Ортиқ чидай олмасди. Оёқларида замбуруғ хасталиги бор, дорилари эса тугаб бўлганди. Сўнгги жанг... Шундоқ ёнида мина портлади... Мурдалар атрофга сочилиб кетди. Шифохонада кўзларини очди. Хотирасида қолган сўнгги нарса: оёғини бир марта қашлаш истаги эди... Аскар эса энди уларни ҳеч қачон қашламаслигини ўйлаб ич-ичдан шодланарди.

Парвиз Иманов

 

Озарбойжончадан

Раҳмат БОБОЖОН

ўгирмаси

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 222
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15250
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4288
Ўзбекистон тарихи

//