499 та белгидан иборат ҳикоя


Сақлаш
00:02 / 16.02.2023 0 789


499 та белгидан иборат ҳикоя

Нарҳ-наволар кўтарилиб, ишлайвергандан қўллар тиззадан пастга тушган қимматбаҳо куз кунларининг бирида у шундай эълон ўқиб қолди: «500 та белгидан иборат қисқа ҳикоя ёз. Танловда қатнаш ва ғолиб бўл. Ҳар ҳарфи учун 60 гепил».

Чўнтагидаги сўнгги 20 гепикка сигарета олганди. Очлигидан қорни черков қўнғироғидек жаранглар, кун кўриш қийин, пул жуда зарур эди.

Уйга келди-ю, эски «Пентиум-4» компьютерининг «Поwэр» тугмасини оёғининг бош бармоғи билан босди. Янги файл очди. Клавиатура бўм-бўш хонада аёвсиз фарёд чиқара бошлади: «Нарҳ-наволар кўтарилиб, ишлайвергандан қўллар тиззадан пастга тушган қимматбаҳо куз кунларининг бирида...»

Рафиқ Аҳмад

 

Суиқасд

Онам мени илк ва сўнгги маротаба тушида кўрганди. Ўша куни тонгни қон ичида қаршилаб боласини ўлдириб қўйганини англади.

Мен на қуёшни, на дераза ойнасида ёмғир томчиларини, на бошқа гўзалликларни кўрдим. Мен эҳтирос ва ишқдан яралдим, отамнинг буйруғи билан онам қабул қилган қарор туфайли вафот этдим.

Ҳусайн Ҳусайнзода

 

«Қаердасан?»

11 йилдирки ўқишим туфайли ота-онам билан бирга яшамайман. Отам ҳар кун қўнғироқ қилиб, «Қаердасан» деган саволни сўрайди. Саломлашмайди, аҳволимни ҳам сўрамайди. Ҳатто телефонимга унинг номини ота эмас, «Қаердасан» деб сақлаб қўйганман. Ундан қўнғироқ келаркан, ҳамиша қаердалигимни билдирувчи баҳона ўйлаб топишимга тўғри келади. Бир куни кечаси соат ўн бир яримларда отам яна телефон қилди. Доимги савол янгради. Ўша пайт кайфиятим йўқ эди, жаҳл қилиб «Фейсбукдаман» деб жавоб қайтардим. У эса ўйлаб ўтирмай бақирди: «Бало борми фейсбукда бу маҳалда, чиқ, дарҳол уйга бор!»

Ҳожиоға Алиев

 

Озарбойжончадан

Раҳмат БОБОЖОН

ўгирмаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 222
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15250
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4288
Ўзбекистон тарихи

//