Туркиядаги зилзиладан омон қолган аёл иқрори


Сақлаш
21:02 / 08.02.2023 0 767

Туркияда юз берган кучли зилзила ҳаммамизга аён ҳақиқатларни яна бир карра эслатди. Яна бир  марта инсоннинг ожизлиги ва ундан фақат яхшилик қолишини тушуниб етдик. Зилзила бўлган ҳудудда яшовчи дугонамдан хабар олганимда, менга жавоб бераркан буларни ёзди:

 

«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетар ёки инсоф қилсак, майда пул берардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.

Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..

 

Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»

 

Дилфуза КОМИЛ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 91
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 112
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 281
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15701
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6531
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6470
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5786
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5248
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5136
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4542
Ўзбекистон тарихи

//