Оқилона жавоб


Сақлаш
20:10 / 04.10.2021 0 1549

 

 Чингизхоннинг невараси Хулагу Боғдодни босиб олади. Улар шаҳарда нима топишса ҳаммасини тортиб олишади. Шу аснода, баъзи манбаларга кўра, 200 минг киши баъзи манбаларда эса, 400 минг киши қатл қилинади. Қадимий масжидлар, саройлар, кутубхоналар ер билан яксон қилинади...

Бу золим ҳукумдор шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида туриб минтақанинг энг машҳур олими билан кўришиш нияти борлигини билдиради. Албатта, Хулагу қаршисига чиқишга ҳеч кимнинг жасорати етмайди. Ниҳоят, бир мадрасада устоз бўлиб ишлайдиган Қозихон исмли олим Хулагу билан учрашишга розилигини билдиради. Кетaётганида ёнида бир туя, бир эчки ва битта хўроз олиб боафсона афради. Хулагу ёш олимни кўриб, излаб-излаб сени топишдими, дейди. Ёш олим:

– Жуссали билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта туя бор. Соқолли билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта эчки бор. Овози қалини билан кўришмоқчи бўлсанг, ташқарида битта хўроз бор. Истаганингни чақиртириб, истаганинг билан кўришишинг мумкин, дейди.

Хулагу, бу ёш олимнинг ҳикмат соҳиби эканлигини билиб:

– Айтчи, мен бу ерларга нима сабабдан келдим?

Ёш олим бу саволга шундай жавоб беради:

– Сени бу ерга бизнинг амалларимиз олиб келди. Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг қийматини билмадик, шукрини қилмадик, мол-дунё, кўнгилхушлик, мансаб-мартаба ортидан чопдик. Аллоҳ ҳам бизга берган неъматларини қайтариб олиш мақсадида, сени бизга бало қилиб жўнатди.

Бу жавобдан хайратланган Хулагу:

– Хўп, энди мени бу ердан ким чиқариб юбора олади? – деб сўрайди.

Олим бу саволга ҳам иккиланмай шундай жавоб қилади:

– Қачонки, биз ўзимизга, ўзлигимизга қайтсак, бир-биримиз билан овора бўлишдан воз кечсак, ана шунда сен бу ерларда бир сония ҳам туролмайсан.

 

Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 224
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15259
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6409
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6234
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5698
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5144
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4876
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4295
Ўзбекистон тарихи

//