«Оригинал» фарзанд


Сақлаш
15:02 / 03.02.2023 0 830

Андижонлик новвойлар

Уйининг рўпарасида Андижондан келган новвойларга кузатиб турган қизалоқ деди:

– Ойи, буларга нима азоб экан- а, Андижоннинг ўзида нон ёпиб сотса бўлмайдими?

– Ундай дема, улар ҳам сенинг даданг Қозоғистонда юргандай юрибдида.

Ҳурзия Жумабаева

 

Қора хат

«Мана, мана ҳозир у эшикдан кулимсираб кириб келади». Она сўнгги сўзини айтаркан, қўлидан ўттиз йил олдинги, сарғайиб кетган «қора хат» ерга тушди...

Шахноза Аскербаева

 

«Оригинал» фарзанд

 

Жаҳли чиққан болакай сут тўла банкани симёғочга уриб синдириб: «Мен сенга Умрбек лаққининг боласиманми?», деди қизариб турган юзини ушлаб.

Исломбек Мамбетниязов

 

Қидирув

Сени шаҳарда кўп жойлардан изладим, янги солинган кўп қаватли уйлардан, мактаб-боғчалардан, ҳатто бозордан... Тополмадим...

Қишлоғимизга бориб ёши катталардан суриштирдим. Улар сенинг шаҳарга кўчиб кетганингни айтишди, ВИЖДОН!?

Малика Наврузбаева

 

 

Қорақалпоқ тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ ўгирди.

Фото: Холида МУСУЛМОНОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5935
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//