Бажарилмас ваъда


Сақлаш
15:02 / 03.02.2023 0 862

Бажарилмас ваъда

– Менга қачон велосипед олиб берасиз, ҳамма жўраларимда борку.

– Мактабдан «5» баҳо олиб келсанг олиб бераман.

– «Муаллим, менга «5» қўйманг, илтимос», дерди, камбағал отасининг ваъдаси бажарилмай, қисиниб қолишини истамаган бола.

Тазабай Юлдашев

 

Ёлғон

Онам ташвиш қилмасин, деб касаллигини анча вақт яшириб юрди. Аттанг, жонсиз танасини яширолмаслигини тушунгунча кеч бўлганди...

Мейрамбек Абдиқалиев

 

Хато

Онасига ҳар доим аралашманг, дерди. Кейин бирдан жимиб қолди... Бошқа бундай демайман, деди. Энди бундай демаслиги аниқ... У қабр устига гул қўйганча уйига қайтди.

Н.Қидирниязов

 

Қисқа умр

Она боласини қош қорайганда молхонадан тухум олиб келишга юборди. Келавермагач, саннай-саннай молхонага кириб, тухумни эмас, беш яшар болакайнинг жонсиз танасини олиб чиқди.

Санавар Жуманиязова

 

Орзу

24 ёшли йигитнинг айтган гапи:

«Катта бўлсам мен ҳам шунақа машина оламан»...

Икром Бекбердиев

 

Депутат

Депутатларимиздан бири конференцияда чиқиб мақтанди:

– «Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчи 28 давлатнинг бири».

Бироқ, шу автомобилни олиш учун бюджет ходими 28 йил маошини емай-ичмай йиғиши кераклигини айтмади.

Марат Мамутов

 

Қорақалпоқ тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ ўгирди.

 

Фото: Холида МУСУЛМОНОВА

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 222
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15250
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4288
Ўзбекистон тарихи

//