Сўз мартабаси адоғсиздир


Сақлаш
22:02 / 01.02.2023 0 784

...сўз дурредурким, сўз маржонким, бир дурким, унинг дарёси, ўрни, макони кўнгилдир. Ва бу кўнгилдан чиқарларким, бу маконда энг кичикдан энг каттагача бўлган маънолар жамлангандир. Маълумки, гавҳар дарёдан ғаввос меҳнати билан жилва кўрсатади ва унинг қиймати жавҳарнинг катта-кичиклигига кўра билинади.

 

Кўнгилдан ҳам сўз дури нутқ шарафига, улуғлигига илм, ҳунар эгасининг меҳнати натижасига кўра сўзлаш, нақл этиш ила чирой кўргузур ва айтган сўзининг қиймати ҳам, мартабаси ҳам нисбатига, пасту баландига кўра атрофга ёйилади ва шуҳрат топар. Гавҳар қийматига кўра маълумким, жуда кўп фарқланади, ҳатто бир дирамдан юз тумангача деса бўлур.

 

Қитъа:

Инжуни шодланиш учун олсалар,

Бир дирамлик бир мисқоли минг бўлур.

Бир дирамдир шоҳ қулоққа солса ҳам,

Тўлови давлат хазинаси ҳисобидандир.

 

Сўз дурининг тафовути, фарқи бундан ҳам чек-чегарасиз ва мартабаси мундин ҳам адоғсизроқдир. Андоқки, шарафидин – азизлигидин ўлган баданга руҳи пок-тириклик, жон етар; дағалидан, қўполидан тирик танда заҳар белгиси кўринар.

Алишер НАВОИЙ,

«Муҳокамат ул-луғатайн» асаридан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 133
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 139
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15969
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6679
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6589
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5879
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5320
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5259
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4682
Ўзбекистон тарихи

//