Москва тасаввурлари: қирғизча қатралар


Сақлаш
17:01 / 31.01.2023 0 831

Туғилган жой

У шарқираб оқиб турган дарёдан обкашда сув таширди. Сув жуда ширин, кўп вақтга етарди. Энди у бошқа жойда. Сув ҳам уй ичидан чиқадию, лекин таъми йўқ.

 

Қўрқув

У ҳар доим ўламан деб қўрқитарди: гоҳида пичоқ билан, гоҳида арқон билан. Биров уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлганида, ўлмасликка астойдил ҳаракат қилди. Аммо уринишлари бесамар кетди.

 

Ҳайрат

– Устоз, 2000 йилдаёқ бешинчи океан харитага тушган, деди шогирд қувониб, гўё ўша океанни ўзи кашф этгандек.

– Эртакчига ўхшайсан, ғўлдираб... Сиртқини тугатган муаллима заҳрини сочиб гапирди.

– Мен... мен телевизорда кўрдим, деди ўқувчи синфдошларининг кулгисидан ҳайратланиб.

 

Москва

– Эҳ, Москва! Менинг боришим фақат орзу бўлиб қолди, ўғлим... – ота кўзлари қувнаб, дадил гапирди.

– Менинг соғлигим қолди Москвада... – сўзлади бола заиф ва бепарво...

 

Қайтиш

Бераётган билимимни тўғри қабул қилинглар, бўлмаса қайтарасизлар, деди домла.

Айтганидек, сессия пайтида талабаларнинг сақичга ҳам пули қолмади.

 

Қўшнилар

У янги уйга кўчиб келди. Чап тарафдаги қўшнилар жуда жанжалкаш эди. Аммо у бунга парво қилмасди. Барибир ўнг тарафдаги қўшниларга ўхшаб тинчланишар, дерди хаёлида.

Уйнинг ўнг томони қабристон эди.

Кауҳар БИЙМАМАТ қизи

Қирғиз тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ ўгирди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 91
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 112
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 281
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15701
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6531
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6470
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5786
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5248
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5136
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4542
Ўзбекистон тарихи

//