
Биласизми?
Тилак
– Дунёдаги энг яхши тилак қандай?
– Ўлма.
– Энг ёмоничи?
– Ўлма.
Аллаяр Дарменов
Ўсиш
– Отажон, катта бўлсам лавозимли одам бўламан.
– Баракалла, болам, ниятингга ет.
Отасига айтилган бу сўзлардан кейин ўттиз йил ўтди. У улғайди. Фақат соч-соқоли ўсгани ва мазмунсиз умрига умр қўшилгани қолди.
Қобилбеков Тимурбек
Эволюция
Тупроқ. Инсон. Қавм. Халқ. Уруш. Тил. Миллат. Уруш. Миллат. Фан-техника. Тил. Глобаллашув. Тил. Иллат...
Азизбек Дабилов
Суҳбат
Журналист: Одамлар ўртасидаги муносабатни қандай баҳолайсиз?
Психолог: Қарама-қарши.
Журналист: Сабаб?
Психолог: Дунёга келганда сен йиғлайсан – улар қувонади. Дунёдан ўтганда қувонасан (менимча) – улар йиғлайди.
Перийзат Пиржанова
Талаба
Август. Абитуриент дегани – оёғи куйган товуқ. Мен ҳам қаттиқ тайёрлангандим. Бироқ билимимга кўпчилик ишонмасди. Тест топширдик. Жавоблар чиқди. Талаба бўлдим. Билим муҳим эмаслигини исботладим.
Нилуфар Тожимуратова
Беш яшар қизнинг иши
– Қизим, жўжаларни қамаб кел.
– Нега?
– Далада ухлаб қолмасин.
– Мен аллақачон ухлатганман. Бўйнидан қисгандим, кўзини юмиб ётволди.
– Боплабсан, улар энди ҳеч қачон уйғонмайди.
Хафийза Султаниязова
Техника асри одамига саволлар
– Турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз?
– Телефон орқали.
– Ота-онангиз, фарзандларингиз билан суҳбатлашиб турасизми?
– Телефон орқали.
– Дўстларингиз билан алоқангиз қандай?
– Телефон орқали.
– Хўш, энди охирги савол. Сиз учун ҳаёт мазмуни нимада?
– Телефондан излаб кўрай-чи...
– ???
Икром Пардабоев
Шукроналик
Маошим оз, ишга қатнашдан ҳам қийналиб кетдим...
Карантин эълон қилинди, энди ишсизман. Ҳар куни дўкондан тўлиб қайтган халтам бугун енгиллашган. Гўшт еган кунимиз байрамга, макарону угралар доимий ош-овқатимизга айланди.
Аллоҳим, ўзингга шукур, ношукурлигимдан сабоқ олдим.
Дилфуза Турсинбекова
Диний экстремизм
Мен жуда кучлиман. Уларнинг оқимига қўшилиб қолмайман. Улар мени қандай алдашларини биламан...
Мен жуда кучлиман. Динимни охиригача ҳимоя қиламан. Бу йўлда ҳеч кимни аямайман. Олға! Олға!
Айжамал Пиржанова
Қорақалпоқ тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ таржимаси.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ